«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятидан олинган маълумотларга кўра, 26 апрель куни таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
«Зарқўрғон», «Фидокор», «Навбаҳор», «Катта Навбаҳор», Ц-мавзе, «Кўтарма», «Наққошлик», «Ботирма», «Мевазор», «2-Қатортол», «Яккабоғ», «Қозирабод», «Тирсакобод», «Меҳрижон», «Катта Хирмонтепа» МФЙдаги 1963 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 6858 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар — ҳудуддаги 68 та улгуржи истеъмолчилар.
Учтепа тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
аҳоли истеъмолчилари — «Тепа Қўрғон», «Кўхна Чўпонтепа», «Боғобод», «Боғистон», «Бирлик», «Найман», «Гузар» МФЙ, Учтепа туман 11–15, 21–26-мавзелари кўп қаватли уйларидаги 7379 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар — ҳудуддаги 76 та улгуржи истеъмолчилар.
Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):
аҳоли истеъмолчилари — «Темурийлар» МФЙдаги 254 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар — 10 та.
Олмазор тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача):
аҳоли истеъмолчилари — «Қизғалдоқ» МФЙдаги 260 та хонадон;
улгуржи истеъмолчилар — 4 та.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.