2013 йилда Оксфорд университети госпитали ва Буюк Британиядаги бошқа тиббиёт муассасалари учун хорижлик тиббиёт мутахассисларини танлашда кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган «NEU Professionals» ишга ёллаш компанияси эндиликда Англия ва Уэлсга хориждан кадрлар жалб қилмоқда, деб ёзади «Дунё» ахборот агентлиги.
Сафар давомида британия томони Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Олий таълим фан ва инновациялар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Тошкент тиббиёт академияси ва Самарқанд шаҳридаги «Medison» университетида учрашувлар ўтказди.
Олиб борилган музокаралар натижасида, ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт соҳаси вакилларини чет тилларига ўқитиш орқали Буюк Британиядаги нуфузли шифохоналарга ишга қабул қилиш ҳамда 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, «НEУ Профессион«NEU Professionals»алс» рекрутинг агентлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иш берувчи талаби, ушбу юртда ишлаш тартиби батафсил тушунтирилди.
Британия томони ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари, жумладан ҳамширалар ўрта тиббий ходим сифатида фаолият юритиш билан чекланиб қолмаслиги, балки қобилияти, интилиши, тажрибаси ва тил билишидан келиб чиқиб, вазифаси нуқтаи назаридан ўсиш имконига эга бўлишини таъкидлади.
«NEU Professionals» рекрутинг агентлиги 2013 йил чет эллик тиббиёт мутахассисларини Буюк Британиянинг Оксфорд университети шифохонаси ва бошқа тиббиёт муассасалари учун ёллашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Компания хориждан тиббиёт мутахассисларини Англия ва Уэлсга етказиб бериш билан шуғулланмоқда.