Қора-сув туманидаги «Мегакомпани» МЧЖга қарашли хусусий божхона терминали давлат ихтиёрига ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона хизмати раиси Самат Исабеков парламентнинг Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси йиғилишида маълум қилди.
Депутат Элвира Сурабалдиевага кўра, маҳаллий аҳоли божхона терминали уч йилдан бери ноқонуний фаолият юритаётгани, ширкат гўёки яйлов ерларини тортиб олганидан шикоят қилган.
«Қора-Сув божхона терминали давлат балансида. Ҳужжатларни тартибга келтиряпмиз, тез орада масала ниҳоят ҳал бўлади», — деди Самат Исабеков.
Унинг қайд этишича, назорат-ўтказиш пункти фаолиятидан тушган барча даромадлар бундан буён буджетга тушади.