Бугун, 2 май куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Шу билан бирга, президент ялпи мажлисдаги нутқини якунлади.
Президентнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда мамлакатда кўплаб хусусий банклар очилган. Европанинг етакчи банклари бозорга киришди. Бир қатор рақамли банклар фаолият юритмоқда.
Форум доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистондаги энг йирик банклардан бири бўлган «Асакабанк»ни хусусийлаштириш бўйича шартнома имзоланди, деди давлат раҳбари.
Мирзиёев капитал бозорини ривожлантиришга ёндашувлар молиявий ресурсларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилаётганини таъкидлади. Ўзбекистонда халқаро молия воситаларини ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда.
«Биз хорижий инвестициялар оқими бир неча баробар ошишини, корпоратив бошқарув сифати яхшиланишини, янги етакчи банк-молия институтлари пайдо бўлишини кутамиз», — деди президент.