ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, 5 майда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 6 майда ёғингарчилик кутилмайди. 7 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 майда кечаси 10-15°, кундузи 20-25°; 6 майда кечаси 12-17°, кундузи 25-30°; 7 майда кечаси 14-19°, кундузи 25-30° бўлади.
БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, 5 ва 7 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 6 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5 майда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг- тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 5 майда кечаси 12-17°, кундузи 22-27°; 6 майда кечаси 12-17°, кундузи 24-29°; 7 майда кечаси 14-19°, кундузи 26-31° бўлади.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, 5 майда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 6-7 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5 майда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг- тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 5 майда кечаси 12-17°, кундузи 20-25°; 6 майда кечаси 10-15°, кундузи 23-28°; 7 майда кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, 5 майда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 6-7 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5 майда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 5 майда кечаси 12-17°, кундузи 22-27°; 6 майда кечаси 12-17°, кундузи 25-30°; 7 майда кечаси 14-19°, кундузи 27-32° бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, 5-6 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 7 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 5-6 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 5 майда кечаси 14-19°, кундузи 20-25°; 6 майда кечаси 12-17°, кундузи 22-27°; 7 майда кечаси 12-17°, кундузи 25-30° бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, 5-6 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 5 майда баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. 7 майда ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 5 майда кечаси ва кундузи 7-12°; 6 майда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 11-16°; 7 майда кечаси 5-10о, кундузи 10-15° бўлади.