Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари товламачиликда гумонланиб қўлга олинди.
Прокурор ўринбосари мактабгача таълим муассасаси раҳбарига нисбатан қўзғатилган 210-модда (пора олиш) ва 45-модда (муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш) бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича жазони енгиллаштириш учун 5 минг доллар талаб қилди.
Гумонланувчи пулнинг қолган қисми — икки минг долларни олаётган вақтида жиноят устида ушланган.
Яна бир ҳолатда, Давлат кадастр палатаси Янгиҳаёт туман бўлими бошлиғи пора олаётган вақтида қўлга олинди.
Амалдор 20 гектар майдонда жойлашган қурилаётган уй учун 25 минг долларга кадастр ҳужжатларини беришга ваъда берди. У керакли миқдорни олаётган пайтда ишхонасида ушланган.
Юқоридаги шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.