Тожикистондаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига қанча пул тўланади?

O‘zbekiston

Душанбе шаҳрида яшовчи 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг сомоний (7 майдаги курс бўйича қарийб 11,6 млн сўм) миқдорида пул ажратилади. Аввалроқ Ўзбекистонда фахрийларга 20 млн сўмдан ёрдам берилиши хабар қилинганди.

Айни пайтда Душанбе шаҳрида атиги уч нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси қолган. Сўғд вилоятида уруш қатнашчиларининг ҳар бирига 7 минг сомонийга яқин (8 млн сўмдан ортиқ) миқдорида пул мукофоти берилди. Жорий йилда Сўғд вилояти ҳокимлиги томонидан уруш қаҳрамонларига ёрдам бериш учун 306 минг сомоний (355 миллион сўм) маблағ ажратилди.

30 апрель ҳолатига кўра Тожикистонда 24 нафар Улуғ Ватан уруши қатнашчиси қолмоқда. Республика уруш ва меҳнат фахрийлари кенгаши маълумотларига кўра, ўтган йили 43 нафар фахрий, 19 йил давомида эса

9 минг 875 нафар уруш қатнашчиси вафот этган.

Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фаридун Махмадалиевнинг маълум қилишича, бу йил Тожикистонда 9 май Ғалаба куни шарафига ҳарий парад ўтказилмайди.

У тадбирни бекор қилиш сабабларини айтмади. Шунингдек, «Ўлмас полк» юриши бўлиб ўтадими ёки йўқми ҳозирча маълум эмас.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.