Грантда ўқиган талабаларнинг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади

Ўзбекистон

Давлат ОТМларида грант асосида ўқиган талабаларнинг ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Ўзбекистонда Таълим гранти асосида ўқиган талабаларнинг ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади. Олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмаларини шакллантириш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда шулар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, маълумотларга кўра, давлат гранти талабаларга таълим ва ижтимоий рағбатлантириш гранти шаклида ажратилади.

Бунда 1-курсга ўқишга қабул қилиш натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган талабаларга, 2-курсдан бошлаб эса рейтинг кўрсаткичлари бўйича бир ўқув йили учун таълим гранти ажратилади.

Мақсадли қабул ва имтиёзлар асосида ўқишга кирган талабаларга бутун ўқиш даври учун ижтимоий рағбатлантирувчи грант ажратилади.

Мавзуга оид материаллар