8 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларнинг тантанали юриши бўлиб ўтади, деб хабар берди бошқарма матбуот хизмати.
Парад Ғалаба боғидан Сағбон ва Зарқайнар кўчалари, Ўзбекистон Давлат табиат музейи, Чорсу бозори, Зарқайнар кўчаси бўйлаб Тошкент цирки, Ўзбекистон ва Фурқат шоҳ кўчалари бўйлаб Халқлар дўстлиги санъат саройи бўйлаб бўлиб ўтади. Кортеж Magic city боғи яқинидаги майдонда тўхтайди, у ерда ҳарбийлар ва оркестрнинг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтади.
Кортеж соат 14:00 да Ғалаба боғи мажмуасидан бошланади.
Тадбирдан кўзланган мақсад Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонишда ҳисса қўшган барча уруш ва меҳнат фахрийларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, юрт ҳимоячиларининг Ватанга садоқатини намоён этиш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг Ватанга садоқат туйғусини юксалтиришдан иборат.