Тошкентда ҳайдовчилар ўртасидаги пойга вақтида автоблогерни машина уриб кетди: у касалхонада вафот этди

O‘zbekiston

9 май куни Тошкентнинг Сергели туманида икки ҳайдовчи пойга уюштирди. Киа Стингер ҳайдовчиларидан бири тезликни ошириб, Instagramʼдаги Avtotuning_uz канали блогерини уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.

Фото: кадр из видео

9 май куни соат 17:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, 24 ёшли ҳайдовчи А.Х., Киа русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, 27 ёшли Д.К.ни уриб юборган. Иккинчиси касалхонада вафот этган.

Интернетда тарқалаётган видеоларда икки машина ўртасида пойга ташкил этилгани ва катта тезликда келган машиналардан бири ўз йўлида қолган фуқарони уриб юборганини кўриш мумкин.

Воқеа видеоси:

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, марҳум автоблогер ва Avtotuning_uz Instagramʼдаги Дониер.К канали асосчиси бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.