Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 9 май куни соат 19:30 атрофида Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Ислом Каримов ва Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасида икки автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Қайд этилишича, ҳодиса вақтида иккита Lacetti автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учраган, улардан бири ағдарилиб кетган. Ҳайдовчилар 2001 ва 1974 йилларда туғилган фуқаролар бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Айни пайтда юзага келган вазият юзасидан ИИВ Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Биз барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишни ва хавфсиз масофани сақлашни сўраймиз», — дейилади хабарда.