Тошкентнинг учта туманида газ вақтинча ўчирилди

O‘zbekiston

10 май куни «Ҳудудгазтаъминот» компанияси мутахассислари Чилонзор, Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек вилоятларида таъмирлаш ишларини олиб боради. Шу сабабли 11 мингга яқин хонадон 18:00 гача газсиз қолади.

Фото: Ситуативное

Тошкентнинг учта туманида газ қисман узилади, деб хабар берди «Худудгазтаъминот» компанияси матбуот хизмати.

10 май куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:

  • Чилонзор тумани: Гавҳар, Тирсакобод 4-тор кўчалари; аҳоли истеъмолчилари сони: 36 та ерли хонадон, кўп қаватли уйлардаги 364 та хонадон; улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та; АГТКШ: 1 та.

  • Янгиҳаёт тумани: «Ташаббус», «Янги умид», «Янги турмуш», «Ёрқин ҳаёт», «Янги ҳаёт», «Орият», «Гулшанобод», «Марҳамат» ва «Зарбдор» МФЙлари; аҳоли истеъмолчилари сони: 85 та ерли хонадон, кўп қаватли уйлардаги 10542 та хонадон; улгуржи истеъмолчилар сони: 55 та.

  • Мирзо Улуғбек тумани: Шўртепа, Ойишахоним, Ш.Бурхон, Ш.Бурхон 1-тор кўчалари; аҳоли истеъмолчилари сони: 217 та ерли хонадон; улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.