Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Жиззах вилоятларида иккита шамол электр станциясини қуриш бўйича келишувни тасдиқлади. Президент қарорлари Lex.uzʼда эълон қилинди.
Универсал Энергй компанияси билан инвестиция шартномалари 25 январь куни Ўзбекистон раҳбарининг Хитойга ташрифи чоғида имзоланган эди. Шу билан бирга, Миллий электр тармоқлари у билан 2023 йил октябрь ойида 25 йилга электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома тузган эди.
Лойиҳаларнинг ҳар бири доирасида 250 МВт қувватга эга шамол электр станцияси ҳамда электр узатиш линиясини қуриш режалаштирилган. Лойиҳаларга 250 миллион долларлик инвестициялар жалб қилинади.
Лойиҳалар бўйича пудратчилар Universal Energyʼнинг шўба корхоналари Peak Wind Alpha ва Peak Wind Beta бўлади. Лойиҳанинг таъминланиши сифатида улар хорижий банкдан жами 18 миллион долларлик кафиллик тақдим этган.
Электр энергиясини харид қилиш ва электр узатиш линияларини қуриш бўйича ишлар хорижий валютада белгиланган белгиланган тариф бўйича сўмда тўланади. Лойиҳа компанияларига валюта тўловлари учун хорижий банкларда банк ҳисоб рақамларини очишга рухсат берилган.