Ўзбекистонликларни дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутмоқда?

O‘zbekiston

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида дам олиш кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 15°-32°, айрим туманларда +37° гача кўтарилади.

Фото: «Взгляд»

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, 12-13 майда ёғингарчилик кутилмайди, 14 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 майда кечаси 13-18°, кундузи 30-35°; 13 майда кечаси 15-20°, кундузи 30-35°; 14 майда кечаси 15-20°, кундузи 28-33° бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 12 майда кечаси 12-17°, кундузи 27-32°; 13 майда кечаси 14-19°, кундузи 30-35°; 14 майда кечаси 15-20°, кундузи 33-38° бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 майда кечаси 9-14°, кундузи 23-28°; 13 майда кечаси 12-17°, кундузи 27-32°; 14 майда кечаси 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 майда кечаси 11-16°, кундузи 26-31°; 13 майда кечаси 14-19°, кундузи 30-35°; 14 майда кечаси 14-19°, кундузи 33-38° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 майда кечаси 10-15°, кундузи 22-27°; 13 майда кечаси 12-17°, кундузи 25-30°; 14 майда кечаси 14-19°, кундузи 27-32° бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, 12 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 13-14 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 майда кечаси 5-10°, кундузи 13-18°; 13 майда кечаси 7-12°, кундузи 15-20°; 14 майда кечаси 10-15о, кундузи 20-25° бўлади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.