14 май куни Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди.
«Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини батафсил муҳокама қилдик. Шунингдек, инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашдик», — дейилади хабарда.