Сурхондарёда мактаб ҳудудига яширинча кириб, ИИБ ходимига ҳужум қилган айиқ отиб ўлдирилди. Бу ҳақда «Взгляд.уз»га Экология бошқармасидаги манба маълум қилди.
15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Жаннатмакон маҳалласида айиқ пайдо бўлди. Ҳайвон турар-жой бинолари ҳудудига кириб, одамлар ҳаётини хавф остига қўйди. Айиқни зарарсизлантириш жараёнида йиртқич ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган. Шу билан бирга, 74-сонли мактаб ҳудудига кирган.
Ҳолат кутилмаганда юз бергани, айиқнинг тажовузкор ҳаракат қилгани ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва йиртқич отиб ўлдирилган. Айиқ жароҳат етказган ИИБ ходими эса тиббий текширувдан ўтказилмоқда, дейилади хабарда.