Россияда ота-она қарамоғисиз қолган икки ёшли қизча Ўзбекистонга қайтарилди

O‘zbekiston

Ота-она қарамоғисиз қолган икки ёшли қизалоқ Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда Болалар омбудсмани матбуот хизмати.

Март ойида Болалар омбудсмани идорасига Тошкент шаҳрида яшовчи фуқародан Россиянинг Москва вилояти Люберцы шаҳрида васийлик органларида бўлган икки яшар набирасини қайтаришга ёрдам бериш сўраб мурожаат келиб тушган.

«Она қизни энага билан қолдириб, уни олиш учун қайтиб келмади, шундан кейин энага полицияга мурожаат қилди. Полиция ходимлари болани васийлик ва ҳомийлик органларига топширди, у ерда ташлаб кетилган бола сифатида рўйхатга олиниб, унга янги исм ва фамилия қўйилди», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамда Ташқи ва Ички ишлар вазирликлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар туфайли қиз Россиядан қайтарилди.

Айни пайтда бола расман бувиси васийлигига олинган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.