«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабарига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда совуқ сув истеъмолчиларининг дебиторлик қарзи 1 трлн сўмдан ортиқни ташкил қилмоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг қарзи 740,5 млрд сўмни, юридик шахсларники эса 272,5 млрд сўмни ташкил этади.
Тошкент вилояти аҳолисининг сув таъминоти ва канализациядан энг кўп қарзи бор – 283,9 млрд сўм, Андижон вилояти – 115,6 млрд сўм, Тошкент шаҳри – 92,1 млрд сўм.