Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари чуқурга тиқилиб қолган болани қутқариб олди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 5 ёшли бола тасодифан сув жўмраги учун қазилган чуқурга тушиб кетган ва тиззалари букилган ҳолда тиқилиб қолган.
Уй эгалари уни олиб чиқишга ҳаракат қилишди, уриниш муваффақиятсиз бўлди. Шундан сўнг улар қутқарувчиларга мурожаат қилишган.
Фавқулодда хизматлар ходимлари махсус қутқарув ускуналари ёрдамида болани олиб чиқишган. Боланинг аҳволи яхши бўлгани сабабли тиббиёт ходимларига мурожаат қилинмаган.