Биз ҳаммамиз Coca Cola салқин ичимлиги қора рангда бўлишига ўрганиб қолганмиз, бироқ япон компанияси ушбу маҳсулотнинг шаффоф версиясини чиқарди. Бу ҳақда Straight Times нашри хабар берди. Маҳсулот Coca Cola Clear деб номланади, унинг калорияси паст ва таркибида бўёқлар йўқ.
SoraNews24 журналистлари ноодатий Coca-Colaʼни татиб кўришга қарор қилишди ва унинг таъми одатий «кола»никидан деярли фарқ қилмаслигини, бироқ ундаги қанд миқдори камлиги ва тетиклантирувчилиги сезилиб турганини айтишди. Улар, шунингдек, «кола» жуда шаффоф эканини ва оддий сув билан осонгина чалкашиб кетиши мумкинлигини таъкидлади.
Coca Cola Clear 2018 йил июнь ойида сотувга чиққан. Кўпгина интернет манбалари ушбу ичимликни Coca Cola компаниясининг сўнгги йиллардаги қизиқарли ва энг машҳур ихтироларидан бири деб аташган. Coca Cola Clear Осиё бозорида жуда машҳур. Ичимлик расмий равишда Япония ва Тайванда, шунингдек, Хитойнинг ихтисослаштирилган импорт дўконларида сотилади. Ушбу «кола»ни онлайн-дўконларда ҳам сотиб олиш мумкин.