Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам чақирув марказлари орқали беморлар учун тиббий маслаҳатлар ташкил этилади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Тез тиббий ёрдам тизимини таҳлил қилиш чоғида асосий муаммо чақирувларнинг касалликнинг оғирлигига қараб сараланмагани билан боғлиқ экани қайд этилди.
Шу муносабат билан тез тиббий ёрдам чақирув марказлари орқали беморлар учун тиббий консультациялар ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 2024 йилда Тошкент шаҳрида, 2025 йилда эса бошқа вилоятларда фельдшер ва педиатрлар бригадалари ташкил этилади. Тизим ходимлари маслаҳатчи-врач, чақирув триаж оператори ва фельдшер мутахассисликлари бўйича қайта тайёрланади.