Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль йиғиш заводи 2024 йил 28 майдан синов режимида ишлашга тайёр бўлади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиевга таяниб, 24.kg хабар берди.
Қайд этилишича, корхона Чуй вилоятининг Сокулук туманида жойлашган. Заводда Чевролет, Даэwоо ва Исузу автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил март ойида «Ўзавтосаноат» АК, «ДТ техника» МЧЖ ва «НУР» АЖ (КР) ўртасида Қирғизистонда автомобиль ва тижорат ускуналарини ишлаб чиқаришни (SKD) ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган эди.
«Бундан ташқари, август ойи охирида улар электромобилларни йиғиш бўйича Қирғизистон-Хитой заводини ишга туширишни режалаштирмоқда», — деди Дониёр Амангелдиев.