Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон 1 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган.
Тўқимачилик экспортида энг катта улуш тайёр маҳсулотлар (37,3%) ва ип-калава (46,8%)га тўғри келди.
2023-2024 йилларда 55 та давлатга тўқимачилик маҳсулотлари жўнатилди.
Экспорт қилинадиган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби:
ип – 473,6 млн.;
тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 377,0 млн.
трикотаж мато – 94,6 млн.
газламалар – 52,0 млн.
пайпоқ маҳсулотлари – 14,2 млн.