Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Қодиров матбуот хизмати хабар берди.
Чеченистон Республикаси раҳбарини Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов самимий ва меҳмондўстлик билан кутиб олди.
«Учрашувда у Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли эришилган мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик муносабатларининг стратегик моҳиятини қайд этди. Шунингдек, Абдулла Ниғматович халқларимиз ўртасида азалдан дўстона муносабатлар ўрнатилганини, уларни сақлаш ва ривожлантириш зарурлигини алоҳида таъкидлади», — деб ёзади Республика раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
У Чеченистон Республикасининг биринчи президенти, Россия Қаҳрамони Ахмат-Ҳожи Қодиров шу ерда таҳсил олгани учун чеченлар Ўзбекистонни айниқса илиқ қабул қилишини таъкидлади.
«Халқларимиз азалдан бир-бирига қардошдек муносабатда бўлиб келган. Бу бошқача бўлиши мумкин эмас. Ишончим комилки, Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Россия ва Ўзбекистон вилоятлар кенгашининг йиғилиши мамлакатлар ўртасидаги шериклик ва дўстликни янада ривожлантиришга кучли туртки беради», — деди Чеченистон Республикаси раҳбари.
Давлат раҳбарлари муносабатларни мустаҳкамлашга интилаётганидан чин дилдан хурсанд эканини таъкидлади.
«Ишончим комилки, бизнинг ҳамкорликдаги фаолиятимиз Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янги босқичга кўтаради ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка эришишга хизмат қилади», — дея сўзини якунлади Рамзан Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, 26 май куни Владимир Путин давлат ташрифи билан Тошкентга келганди.