Россия Федерацияси ва Ўзбекистон президентлари — Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев ўртасидаги шахсий муносабатлар жуда юқори даражада, деди Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков.
«Ўзбекистон президенти президентимизга алоҳида илиқ муносабатда бўлмоқда», — деди Песков.
Кремль вакилининг фикрича, давлат раҳбарларининг норасмий мулоқоти хавфсизлик, икки томонлама муносабатлар, минтақавий ҳамкорлик ва бошқа жиҳатларга оид муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун майдонга айланади.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Тошкентга икки кунлик ташриф билан келган, уни Шавкат Мирзиёев кутиб олган ва улар аэропортдан икки давлат байроқлари туширилган бир машинада чиқиб кетишган.