Маълум бўлишича, 2024 йил 1 августга қадар газ қуйиш шохобчаларида табиий газни сотишнинг максимал чакана нархи бир кубометр учун 3750 сўм этиб белгиланди.
Қайд этилишича, 1 июндан бошланиши керак бўлган максимал чакана нарх бироз ўзгартирилган ҳолда яна икки ой давомида амал қилади.
2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарорнинг 7-бандига мувофиқ, газ қуйиш шохобчаларида сотиладиган табиий газнинг энг юқори чакана нархи 1 кубометр учун 3750 сўмни ташкил этади. Ушбу қарор 2024 йил 1 августгача амал қилади.