Санэпид фуқароларни йўл четидан музқаймоқ харид қилмасликка чақирди

O‘zbekiston

Санэпид фуқароларни йўл четида сотиладиган музқаймоқларни харид қилмасликка чақирди. Мазкур сотувчиларнинг музқаймоқлари сақлаш ва сотиш бўйича санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди, дейилади хабарда.

Санитария-эпидемиология қўмитаси йўл четида сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилиш хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.

Мазкур сотувчиларнинг музқаймоқ сотиладиган идишлари санитария-гигиеник ҳолати талабга жавоб бермайди. Шунингдек, улар комбинезон киймайди. Бундан ташқари, тиббий ҳужжатлар ҳам йўқ.

«Озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ходимлар ҳар 6 ойда бир марта тиббий кўрикдан ўтиши шарт», — дейилади хабарда.

Қўмита маълумотларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи барча ишчилар ҳар олти ойда бир марта тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.