Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нима ҳақида гаплашганини аниқ айтган одамга 1 миллион рубль беришни ваъда қилди.
Қодиров эълон қилган танлов қоидаларига кўра, Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиев нима ҳақида гаплашганини биринчи бўлиб топган одамга миллион рубль беради ва ушбу видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида репост қилади.
Чеченистон раҳбарининг қўшимча қилишича, унинг атрофидаги одамлар икки президент ўртасидаги суҳбат нима ҳақида кетганини билади ва нафақат ҳеч қандай маслаҳат бермасликни, балки унинг постига умуман изоҳ ёзмасликни ҳам сўраган.
«Улар (менинг даврамдаги одамлар — «Лента.ru»дан таҳр.) менга ваъда берди (...) Акс ҳолда, уларга бўлган ишонч абадий йўқолади. Ишончим комилки, уларнинг ўзлари ҳам буни билишади», — дея огоҳлантирди Қодиров.