31 май, жума куни Бахтиёр Саидов Таиланд элчиси Сасиват Вонгсинсават ва Филиппин элчиси Роберто Г.Маналони қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Ташқи ишлар вазири янги элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Суҳбат чоғида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлашнинг янги имкониятларини кашф қилиш, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро туризм, халқ дипломатияси ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларга доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ташқи ишлар вазири янги элчиларни лавозимга тайинлангани билан табриклаб, уларга фаолиятида муваффақиятлар тилади.