3 июнь куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Veolia Energy компанияси матбуот хизмати.
Бу иссиқлик тармоқларида фавқулодда ишлар ва тегишли ускуналарни алмаштириш билан боғлиқ. Қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилди:
Олмазор туманида — Фаробий кўчасида;
Шайхонтоҳур туманида — Ибн-Сино-1 ва Ибн-Сино-2 миттитуманларида, шунингдек, Белтепа, Жарариқ ва Хувайдо миттитуманларида.
Veolia Energy Tashkent компанияси вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди ва ишларни ўз вақтида якунлаш учун барча зарур чораларни кўришга ваъда берди. Иссиқ сув таъминоти тахминан соат 21:00 да тикланади.