Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг таклифига биноан 5 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Анқарада Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишини ўтказади.
Ташриф дастуридан икки давлатнинг етакчи корхона ва компаниялари раҳбарлари иштирокидаги биринчи қўшма йиғилишда иштирок этиш ҳам ўрин олган.