Ўзбекистонда кинематография соҳасида ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мактаби очилади. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги хабар берди.
Бу ташаббус Президентнинг «Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ва мамлакатимиз тарихига бағишланган туркум фильмлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 209-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Мактаб Ўзбекистон Миллий кинематографиясини ривожлантириш марказида ташкил этилади.
Бундан ташқари, умумтаълим, олий ва ўрта таълим муассасаларида кинолекториялар ташкил этилади, маданият марказларида миллий фильмлар намойиш этилади.