Жиззах вилоятида юк машиналари ва енгил автомобиль иштирокида оғир ЙТҲ содир бўлди. Улардан бири Chevrolet Cobalt ва Equinox автомобилларини ташиш билан шуғулланган.
Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, ЙТҲ М-39 трассасида МАН юк машинасидаги носозликлар туфайли содир бўлган. Довондан тушаётганда юк машинасида муаммолар юзага келиб, самосвал билан тўқнашиб кетган. Ўз навбатида, самосвал дилерлик марказига кетаётган автомобиллар тиркамасига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ автоташувчи томонидан олиб келинаётган автомобилларга жиддий зарар етган.
Мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.