Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеяси Ўзбекистон ва Хитой таклиф этган ва «Халқаро цивилизациялар ўртасидаги мулоқот куни» деб номланган резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қарорда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан 2023 йилда БМТ бош ассамблеясининг 78-сессияси ва 2022 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммитида билдирилган ғоялар ўз ифодасини топган. Бу ғоялар умумий хавфсизлик ва фаровонликни таъминлаш учун ҳамжиҳатлик руҳини ривожлантириш, конструктив ҳамкорликка интилиш ва тинчлик ва барқарор фаровонликка эришиш йўлида халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини сафарбар этиш зарурлигига қаратилган.
80 дан ортиқ давлатлар, жумладан, барча Марказий Осиё давлатлари резолюция ҳомийлари бўлди. Улар, шунингдек, Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Баҳрайн, Венгрия, Миср, Индонезия, Эрон, Қатар, Қувайт, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Россия, Саудия Арабистони ва Туркия эди. Бу давлатлар дунёнинг турли минтақаларини ифодалайди.