Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда энергия ресурсларини тежаш режаси суст амалга оширилаётганидан норозилигини билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Видеоселектор йиғилишида жорий йилда 580 та мактаб ва 169 та болалар боғчасининг энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилгани таъкидланди. Шунингдек, янги ижтимоий объектларни лойиҳалашда энергияни тежаш бўйича қатъий талабларни жорий этиш вазифаси қўйилди.
Ҳисоботда айтилишича, иссиқ ойларда офис ва савдо хоналарини совутиш қишдаги каби энергия сарфлайди. Шу муносабат билан маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, корхоналар, савдо ва маъмурий биноларнинг энергия самарадорлиги бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш топширилди.
1000 та ижтимоий объектни, жумладан, 251 касалхона, 292 боғча, 393 мактаб ва интернатларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Президентимиз соҳа раҳбарлари ва туман раҳбарларининг жорий йилда электр энергияси ва газни тежаш борасидаги режаси қониқарли эмаслигини алоҳида таъкидлади. Ҳар бир туман раҳбарига электр ва газни тежаш мақсадида намуна олиш учун биттадан туман танлаб олиш топширилди.