Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида икки нафар эркакнинг автомашинасидан 200 граммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси топилди. Божхона қўмитаси хабарига кўра, операцияда Давлат хавфсизлик хизмати ҳам иштирок этган.
Маълум бўлишича, эркаклардан бирига тегишли Spark автомашинасининг олд ўриндиғидан 215,56 грамм марихуана топилган.
Мазкур шахс яшаётган хонадон кўздан кечирилганда, эксперт хулосасига кўра, яна 76,2 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланган. Шундай қилиб, топилган гиёҳванд моддаларнинг умумий миқдори 291,76 граммни ташкил этди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг беш ойида пойтахтимиз божхоначилари томонидан 19 ҳолатда 5,1 кг, 3 ҳолатда 1645 та кучли таъсир кўрсатадиган дори воситалари аниқланган.