Бугун Тошкент ҳавоси босимга таъсирчан бўлганлар учун хавфли бўлиб турибди

O‘zbekiston

Ўзгидромет Тошкентдаги ҳаво ҳолати ҳақида маълумот берди. 13 июнь куни эрталаб пойтахт ҳавосидаги PM2,5 зарралари миқдори ЖССТ тавсияларидан 7,1 баробар ошиб кетди.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 2024 йил 13 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ҳаво ўта сезгир бўлганлар учун мос эмас.

  • PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 81,39 мкг/м3 ни ташкил этди, SanEQvaN 0053-23 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган  меъёрдан ошмади.

  • PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 35,6 мкг/м3 ни ташкил этди, ЖССТ тавсияларидан 7,1 марта ошди (5 мкг/м3).

  • Углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 1,22 мг/м3 ни ташкил этди, SanEQvaN 0053-23 (5 мг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.