Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг маълум қилишича, 2024 йил 12 июндан бошлаб «PAYNET CRYPTO» МЧЖга 2023 йил 8 августда берилган криптодўкон фаолияти учун лицензия 10 кун муддатга тўхтатилди.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш даврида криптоактивлар билан операцияларни амалга ошириш тақиқланади, дейилади департамент баёнотида.
НАППнинг «Взгляд.uz»га аниқлик киритишича, бунга тўловнинг ўз вақтида амалга оширилмагани сабаб бўлган.