Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «А.З.» МЧЖ раҳбари М.Д. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро М.Х.нинг ишончига кирган.
Фуқаро унга 800 АҚШ доллари эвазига банк муассасасида ишловчи танишлари ёрдамида 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришини айтиб, муқаддам 3 млн сўмни қўлга киритиб, яна 7,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.