Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти қанчага ошади? — Жаҳон банки прогнози

O‘zbekiston

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2024-2025 йиллардаги ялпи ички маҳсулоти ўсиши ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Уларнинг фикрича, аксарият мамлакатларда ўсишнинг асосий омиллари хусусий истеъмол ва инвестициялар бўлади.

Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодий истиқболи» ҳисоботида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2024 ва 2025 йилларда мос равишда 5,3 ва 5,5 фоизга ўсиши қайд этилган.

Европа ва Марказий Осиёда (ЕМО) иқтисодий ўсиш бу йил 3 фоизга, келаси йили эса 2,9 фоизгача секинлашади.

Аксарият мамлакатларда ўсишнинг асосий омиллари хусусий истеъмол ва инвестициялар бўлади, бу пул-кредит сиёсатини юмшатиш ва инфляцияни пасайтириш орқали рағбатлантирилади. Экспорт ҳам тикланиши кутилмоқда, айниқса евроҳудудда фаоллик кучайган.

Жаҳон банки минтақада ялпи ички маҳсулот ўсишининг пасайишини Туркия ва Россия иқтисодиётининг секинлашиши билан изоҳлайди. Бундан ташқари, ЕМО иқтисодий ўсишига Россиянинг Украинага бостириб кириши ва можароларнинг кучайиши мумкинлиги салбий таъсир кўрсатмоқда. Минтақада сиёсий ноаниқлик ҳамон кучаймоқда.

Қаттиқ савдо чекловлари савдо ва ЯИМ ўсишини янада секинлаштириши мумкин.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.