2024 йилнинг беш ойида Тошкент шаҳрида 393 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда 29 киши ҳалок бўлди, 364 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда пойтахт ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
ЙТҲларнинг асосий қисми, яъни 61 фоизи ёки 240 таси пиёдалар билан боғлиқ. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 99 фоизи ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасликлари ва пиёдаларнинг нотўғри жойлардан ўтишлари сабаб бўлган.
Шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азиз Тошпўлатов йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида профилактика ишларини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.