14 июнь куни Тошкентда йўлда «УАЗ» русумли автомашина ёниб кетди. Яхшиямки, жабрланганлар йўқ, деб хабар беради ЙҲХБ матбуот хизмати.
Воқеа соат 21:00 да Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида содир бўлган. Ёнғин автомобилнинг двигатель қисмида бошланган. Туман фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ёнғинни тезда бартараф этди. Қурбонлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан йўл ҳаракати полицияси ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Улар ёнғин сабаблари ва етказилган зарарни ўрганмоқда.