Жиззахда маҳаллий фуқарони АҚШга жўнатишни ваъда қилиб, Жанубий Африкага жўнатиб юборган шахс қўлга олинди, деб хабар берди Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Ички ишлар органларига Хайробод маҳалласида яшовчи И.М. ариза билан мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, Шароф Рашидов туманида яшовчи фуқаро ўғлини 14,3 минг доллар эвазига АҚШга ишлашга кетишига ёрдам беришни ваъда қилган, аксинча уни Жанубий Африкага жўнатган.
Шикоятчи ўғли Африкада қолиб кетганини айтди. Унга ёрдам бериш учун ундан яна 6700 доллар сўрашган ва уни олаётган пайтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.