Kaspi.kz технологик компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда, деди унинг бош директори Михаил Ломтадзе.
Компания Шарқий Европа ва Осиёда иш бошлаш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.
Kaspi.kz — маркетплейс, тўлов тизими, банк, саёҳатларни қидириш ва бронь қилиш хизматини ўз ичига олган экотизим. Бу хизматларнинг барчаси Каспи супер иловасига бирлаштирилган.
Компания таъсисчиларидан бири қозоғистонлик тадбиркор Вячеслав Ким бўлиб, Forbes Kazakhstan маълумотларига кўра, у Қозоғистоннинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллайди. Унинг бойлиги 2023 йил май ҳолатига кўра 5,8 млрд долларга баҳоланган.