Яна янги бинолар ва савдо мажмуалари: президентга туманларнинг бош режалари тақдим этилди

O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев туман ва шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш бўйича тақдимот билан танишди. Масъул шахслар томонидан амалга оширилган ишлар, бош режалар ижросидан кутилаётган натижалар ҳақида маълумотлар берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жорий йилнинг январь ойи ўрталаридан бошлаб Ўзбекистонда 14 та туман ва шаҳарнинг бош режалари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу ерда 759 та кўп қаватли уй, 20 дан ортиқ савдо мажмуаси, 800 та хизмат кўрсатиш объекти қурилади.

Шунингдек, 112 та туман бўйича яна 136 та бош режалар тайёрланиши кутилмоқда. Тез ривожланаётган 38 та ҳудудда уй-жойлар, ижтимоий муассасалар, истироҳат боғлари барпо этиш режалаштирилган.

Сайёҳлик салоҳияти юқори 20 та ҳудудда сайёҳлар сонини 2,5 баробарга ошириш мумкин. Бу кўрсаткичга меҳмонхоналар кўпайиши ва туризмнинг турли турларини ривожлантириш ҳисобига эришиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 68 та ҳудудда 400 дан ортиқ мотеллар, лагерлар, овқатланиш жойлари, дўконлар ва автоуловларни таъмирлаш устахоналари барпо этиш имконияти мавжуд.

Бош режалар асосидаги лойиҳалар туфайли 40 мингта иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, буджет даромадлари йилига 350 миллиард сўмни ташкил этади, дейилади хабарда.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.