Атом энергияси агентлигига янги директор тайинланди

O‘zbekiston

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси бир қатор лавозимларга янги номзодларни тасдиқлади.

Фото: Коллаж

Бугун, 21 июнь куни бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорлари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ва тасдиқланадиган бир қатор номзодларни ҳукумат аъзоларига таништирди.

  • Абдуваққос Воҳидович Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;

  • Азим Исроилович Аҳмадхўжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;

  • Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

  • Амриддин Насриддинович Абдураҳмонов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.