Ўзбекистон йил бошидан бери қарийб $700 млн газ импорт қилди

Ўзбекистон

2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон хориждан 600 млн доллардан ортиқ газ харид қилди, импорт ҳажми 4,2 баробар ошди.

Фото: «Ўзтрансгаз»

2024 йилнинг январь-май ойлари давомида Ўзбекистон хориждан $643 млн газ сотиб олди. Бу маълумотлар Статистика агентлигининг ҳисоботида келтирилган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми 4,2 баробар ошди.

Жорий йилнинг беш ойида Ўзбекистон 59,9 млн долларлик газ экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 67,6% га камдир.

Бундан ташқари, жорий йилнинг январь-май ойлари давомида мамлакатга 73,6 млн долларлик кўмир импорт қилинган. 2023 йилнинг шу даврига нисбатан кўмир импорти ҳажми 6,4% га ошди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати 2025 йил 1 январдан бошлаб суюқ газни кейинчалик бозорда амалдаги нархларда сотиш имконияти билан мамлакатга олиб кириш стратегиясини ишлаб чиқади. Президент энергия ресурслари хусусий бошқарувга ўтган ҳудудларда газ таъминоти соҳасида тажрибага эга компаниялар билан музокаралар бошлаш, газ тақсимлаш тармоқларини муайян шартлардан келиб чиқиб, хусусий секторга бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берган.

Мавзуга оид материаллар