Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида “Бирлестик-2024” минтақавий халқаро машғулотлари бўлиб ўтади.
Жанговар тайёргарлик вазифаларини ишлаб чиқишда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий контингентлари иштирок этади.
Ҳарбий манёврлар Оимаша полигонида, шунингдек, Токмакдан икки километр узоқликдаги денгиз участкасида бўлиб ўтади.
8 июлдан 17 июлгача ҳарбий контингентлар қуролли можарони локализация қилиш бўйича қўшма операцияни тайёрлайди ва ўтказади.
Машғулотларга 4 мингга яқин ҳарбий хизматчи ҳамда 700 тагача қурол ва ҳарбий техника жалб этилади. Тактик эпизодлар қуруқлик ва ҳаво разведка гуруҳлари, денгиз махсус кучлари, армия ва фронт авиацияси экипажлари, ҳарбий кемалар ва катерлар, артиллерия экипажлари, ҳужум ва танк бўлинмалари иштирокида ўтказилади.
Машғулотлар доирасида маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт тадбирлари ҳам ўтказилади. Мусобақалар ҳарбий-амалий спорт турлари, “Багдар” тактик ориентирлаш ва тактик отиш бўйича ўтказилади.