Яқинда ижтимоий тармоқларда қорамоллар янги касалликка чалингани, Андижондаги чорва бозорлари тозалаш учун ёпилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Вилоят ҳокимлиги бу хабарларга муносабат билдирди.
Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилмурод Қаюмов вилоятда қорамолларнинг янги касалликлари кузатилмаганини маълум қилди.
Унинг қайд этишича, вилоятда эпизоотик вазият барқарорлигича қолмоқда. Ҳар бир туман ва шаҳарда доимий иш олиб борувчи штаблар ташкил этилган. Бундан ташқари, ветеринария мутахассислари гўшт ва гўшт маҳсулотларини сотишни назорат қилиш учун ҳайвонлар бозорларида иш олиб боради.
Дилмурод Қаюмов, шунингдек, касалликда гумон қилинган қорамоллар назоратга олингани ҳақида хабар берди. Айтилишича, аналитик тадқиқотлар олиб борилмоқда, натижалари кейинроқ тақдим этилади.