Иссиқ ва ёғингарчиликсиз: 9 июлдаги об-ҳаво ҳақида

O‘zbekiston

9 июль куни Ўзбекистонда ёз ўрталарига хос бўлган жуда иссиқ об-ҳаво кузатилади. Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 20-22°, кундузи 35-37° иссиқ бўлади.

Навоий кўчаси | Фото: Ситуатив

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Вақти-вақти билан булутли ҳаво бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 20-22°, кундузи 35-37° иссиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҚИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

БУҲОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27°, кундузи 37-42° даража иссиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒОЛДИ ВА ТОҒЛИ ХУДУДЛАРИ

Жойларда бироз булутли ҳаво бўлиши мумкин, баъзи жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 23-28° илиқ бўлади.

Mavzuga oid materiallar